Беруний туманидаги АЁҚШда содир бўлган ёнғин ҳақида расмий маълумот берилди

ЖАМИЯТ 02.06.2020, 21:48
Беруний туманидаги АЁҚШда содир бўлган ёнғин ҳақида расмий маълумот берилди

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида бугун кундузги соат 11:37 лар чамасида «Икром-Азизбек-Акром» хусусий корхонасига қарашли кўп тармоқли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин келиб чиқққани ва метан газ портлагани ҳақида сайтимизда ёзган эдик.

Ёнғинни бартараф қилиш учун ёнғин ўчириш техникалари ва Фавқулодда вазиятлар бўлимининг махсус техникалари етиб келган. Бу ҳақда Каракалпакстан.уз хабар берди.

Ёнғин 13:40 да қамраб олинган ва 14:10да бутунлай бартараф этилган. Ёнғин натижасида жабрланганлар йўқ. Ҳеч кимга зиён етмаган. Ҳозирда барча тозалаш ишлари олиб борилаётгани айтилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1