АсосийЖАМИЯТ

Андижонда фуқаро ва тадбиркорларнинг пул маблағларини ўзлаштирган ДСИ бўлим бошлиғига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон туман бўлими томонидан тадбиркорлар Ф.У...

'Андижонда фуқаро ва тадбиркорларнинг пул маблағларини ўзлаштирган ДСИ бўлим бошлиғига нисбатан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон туман бўлими томонидан тадбиркорлар Ф.У. ва С.Т.ларнинг мурожаатига асосан, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ўтказилган ўтказилган терговга қадар текширувда, Андижон туман ДСИ таҳлил ва прогнозлаш бўлими бошлиғи Ж.Қ.томонидан қонунбузилиш ҳолатлари содир этилганлиги маълум бўлган. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди

Хусусан, бўлими бошлиғи Ж.Қ. жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-рақамига тўланган декларация солиғидан мавжуд ортиқча тўловларни қайтариш юзасидан сохта хулосаларни тузган. Ушбу пул маблағлари ҳисобидан қариндоши У.Қ. ва туман ДСИ ходими Р.О.нинг номларига очилган пластик карталарга 236,2 млн сўмни тушириб, шундан, 129,5 млн сўмини фуқароларга қайтариб, қолган 106,7 млн сўмини эҳтиёжлари учун сарфлаб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар