АсосийЖАМИЯТ

3- 7 июнь кунлари Тошкентда айрим кўчалар ёпилади

2020-2021 йиллар куз-қишги мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари доирасида Шайхонтоҳур тумани...

'3- 7 июнь кунлари Тошкентда айрим кўчалар ёпилади'ning rasmi

2020-2021 йиллар куз-қишги мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари доирасида Шайхонтоҳур тумани, Қоратош кўчасидан ўтувчи Д-600 мм.лик ичимлик сув тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар бермоқда. 

Таъкидлаш жоиз, мазкур манзилда сўнгги йилларда кўплаб носозлик ва авариялар содир бўлмоқда.  

Аварияларни олдини олиш ва аҳолига етказилаётган ичимлик суви таъминоти сифатини яхшилаш мақсадида жорий йилнинг 3- 7 июнь кунлари Қоратош кўчасининг “Макро” супермаркети олдидан “Эшонгузар” кафеси олдигача бўлган қисми автомобиллар учун бир томонлама ҳаракатланиш учун куннинг кечки вақтида  ёпилади.

"Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!" дея ёзилган хабарда. 

    Бошқа янгиликлар