Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков мамлакатимиздаги пандемия холати билан боғлиқ вазият ҳақида маълумот берди:
– Мамлакатимизда коронавирус инфекциясини юқтирган фуқаролар сони 3 минг 769 нафарга етди. Улардан 2 минг 908 нафари, яъни 77 фоиздан зиёди тўлиқ соғайган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, шифохоналарда 846 бемор даволанмоқда, 10 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир.






