Айнан шундай сарлавҳа билан телеграм каналларда видеолавҳа тарқалди. Унда баён этилишича воқеа Нишонда бўлиб ўтган.
"Қашқадарё вилояти Нишон тумани Янги Нишон шаҳридан ёзмоқдамиз. Бир одам чанг-тупроққа беланиб ётибди. Ўликми, тирикми – номаълум. Одамлар-ку яқинлашишга қўрқаётандир. Аммо ҳудуд профилактика инспектори келиб ҳолатни ўрганиши керак-ку! Қолаверса, кўча-кўйда ниқобсиз юрган одамларни кўриш мумкин. Профилактика инспекторларидан ўз ишига виждонан ёндашишларини сўраб қоламиз” дейилган хабарда.
Кўп ўтмай эса бўлган воқеага вилоят ИИБ расмий муносабат билдирилди.
"2020 йил 30 май куни Нишон тумани, Янги Нишон шаҳри, Улуғбек маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Тошбоев Алишербек” ҳусусий корхонасига қарашли “Шарқ” номли спиртли ичимлик ва ун маҳсулотлари билан савдо-сотиқ қилувчи дўконидан бир дона 100 граммлик идишга қадоқланган спиртли ичимлик харид қилган 27.11.1945 йилда Тожикистон Республикаси, Қурғантепа вилоятида туғилган, миллати ўзбек, оилалик, 8 нафар фарзанд отаси, Фуқаролиги бўлмаган шахс, Нишон тумани, Истиқбол маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, Қабулов Норбой Гулмурадович спиртли ичимлик исътемол қилиб, ҳимоя ниқобисиз маст ҳолатда савдо дўкони ёнида ётиб қолган.
Бундан ташқари, Нишон тумани, Янги Нишон шаҳри, Улуғбек маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Тошбоев Алишербек” ҳусусий корхонасига қарашли “Шарқ” номли ун маҳсулотлари билан савдо-сотиқ қилувчи дўкони сотувчиси, 17.03.1991 йилда Нишон туманида туғилган Исмоилов Баҳтинур Алламуродович “Тошбоев Алишербек” ҳусусий корхонасида 2012 йилдан бўён сотувчи лавозимида ишлаб келмоқда. Нишон тумани, Янги Нишон шаҳри, Улуғбек маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Тошбоев Алишербек” ҳусусий корхонаси 06.03.2012 йил куни ташкил этилган. Ушбу корхона раҳбари Нишон тумани, Улубек маҳалла фуқаролар йиғини, Обод кўчаси 12-уйда яшовчи, Исмоилов Бунёд Алламуродович томонидан карантин талаблари бўйича барча шароитлар яратилган бўлсада, сотувчи Исмоилов Баҳтинур Алламуродович томонидан амал қилинмаган.2020 йил 2 июнь куни Истиқбол маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, Қабулов Норбой Гулмурадович Қашқадарё вилояти наркология диспансерига жойлаштирилди.Юқоридаги ҳолатлар бўйича, Қабулов Норбой Гулмурадовичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 187-моддаси 1-қисми ва 54-моддаси 1-қисми билан ва Исмоилов Баҳтинур Алламуродовичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси 2-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштириб, маъмурий ишлар бўйича Касби туман судига чора кўришлик учун юборилди" дейилади вилоят ИИБ хабарида.






