Ижтимоий тармоқларда Бекободга киришдаги блокпостда "Ласетти" ҳайдовчиси ва йўловчиси хизмат вазифасини бажараётган санитария-осойишталик агентлиги ходимларини ҳақорат қилганлиги акс этган видеолар тарқалди.
Ушбу видеопостни эълон қилувчилар изоҳида жараёнга ҳарбийлар ҳам аралашгани, аммо ҳуқуқбузарларга нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмаганлиги айтилган.
Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Бекобод шаҳрида СEОМ ходимларини камситиб, ҳақоратлаган шахсларга аслида шу куннинг ўзида қонуний чора кўрилиб, суд томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.






