Фарғонада 37 ёш аёлни телефонда танишган "йигити" учрашув жойида тунаб кетди

ЖАМИЯТ 03.06.2020, 16:10
Фарғонада 37 ёш аёлни телефонда танишган "йигити" учрашув жойида тунаб кетди

Фарғонада 2020 йилнинг 31 май куни номаълум шахс соат 10:00 да аввал телефон орқали танишган 37 ёшли З.Т. билан  Яйпан шаҳар марказида учрашишади. Кейин гуёки ўзини яшаш уйини З.Т, га кўрсатишини айтиб, хилват жойга олиб боргач, З.Т., ни уриб, қулоғидаги баҳоси 2.100.000 сўмлик сариқ металлдан ясалган сирғаларини очиқдан-очиқ олиб қўйган ва ҳодиса жойдан яширинган. Бу ҳақда Фарғона ИИБси даракчи.узга маълум қилди. 

ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни 27 ёшли А.А. содир этганлиги аниқланиб, З.Т., га тегишли 2 дона тилла сирғалар ўрнатилган тартибда олинган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси  2-қисми «а» банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши бўйича А.А. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1