1

Нима учун "Beeline" абонентлари арзон нархлардаги интернет пакетларидан фойдалана олмайди?

ЖАМИЯТ 03.06.2020, 17:29
Нима учун "Beeline" абонентлари арзон нархлардаги интернет пакетларидан фойдалана олмайди?

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агенлигининг марказий аппарати ходимлари «Unitel» МЧЖ абонентларига интернет-пакетларни тақдим этиш хизматларини ўрганиб чиқди ва таҳлил қилди. 

Компаниянинг оммавий офертасини ўрганиш жараёнида қуйидагилар аниқланди:

“Super Oy”  интернет пакетининг «Уланиш ва тақдим этиш шартлари» бўлимида қуйидаги мазмундаги матн мавжуд бўлиб – “Ҳар сафар “Super Oy” интернет-пaкeтларига уланиш учун сўров юборганда тизим абонентнинг охирги 90 кун ичида интернет учун қилган харажатларини таҳлил қилади вa 30 кун давомида амалга оширган энг юқори харажат қийматини aниқлайди. (матн https://beeline.uz/ расмий сайтида берилган).

Шундан сўнг, абонентларга 30 кун давомида амалга оширилган харажат ёки ундан юқори харажат қийматига тенг бўлган интернет пакетларига уланиш таклиф этилади. Нархи ушбу харажат қийматидан паст интернет-пaкетларигa уланиш имконияти мавжуд эмас.

Имконияти чекланган пaкетларга уланиш учун абонентлар томонидан сўров юборилганда уланиш мумкин бўлган «Super Oy» интернет-пaкетлари рўйхати SMS-хабар шаклида юборилади. Нима учун деган савол туғилади? Нима учун абонент нархи паст пакетлардан фойдалана олмайди?

Бундан кўриниб турибдики, абонентнинг танлаш ҳуқуқи чекланган, яъни  фақат юқори нархдагисини танлаши мумкин, арзонроғини танлаши имконияти йўқ.

Шуни таъкидлаш керакки, уяли алоқа хизматларини тақдим этиш бўйича Оммавий офертанинг 1-иловасида “Индивидуал таклифлар” абонентнинг уяли алоқа хизматлари учун қилган харажатларига қараб гуруҳларга бўлинган ва кўпроқ харажатларга эга бўлган турли хил пакетлар таклиф этилган, кимда харажатлар кўп бўлса-кичкина пакетларга уланиш имконсиз. Шунингдек, абонентларга харажатлардан келиб чиқиб хар хил нархдаги пакетлар таклиф этилган.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, «Unitel» МЧЖ фойдани кўпайтириш мақсадида юқоридаги интернет-тўпламларини тақдим этаётганда, МАЖБУРИЙ ТАРТИБДА хизматларни тиқиштираётганлигини кузатиш мумкин.

Ушбу ҳолат ноқонуний бўлиб, чунки абонентлар (истеъмолчилар) интернет-тўпламни ўз хоҳишига кўра танлашнинг ҳар қандай имкониятларидан маҳрум қилинган. Бунда фуқароларнинг хизматларни танлаш эркинлигини чекланган бўлиб, бу эса уларнинг истеъмолчилик ҳуқуқларини қўпол равишда бузилишига олиб келган.

Шундай қилиб, Компаниянинг хатти-ҳаракатларида, Ўзбекистон Республикаси «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» ги Қонунининг 4-моддаси, истеъмолчи товар (иш, хизмат)ни эркин танлаш ва унинг тегишли даражада сифатли бўлиши ҳамда 21-моддаси, шартноманинг истеъмолчи ҳуқуқларини чеклаб қўядиган ва қонун ҳужжатларига зид бўлган талаблари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Агар уларни қўлланиши натижасида истеъмолчига зарар етказилган бўлса, бу зарар ишлаб чиқарувчи (сотувчи, ижрочи) томонидан қопланиши лозимлиги тўғрисидаги моддаларининг талаблари бузилиш аломатлари кўриб чиқилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1