АсосийЖАМИЯТ

Эртага Санкт-Петербургдаги ўзбекистонликлар Тошкентга чартер рейсда олиб келинади

Эртага, 4 июнь куни Санкт-Петербургдаги ўзбекистонликлар Тошкентга чартер рейсда олиб кели...

'Эртага Санкт-Петербургдаги ўзбекистонликлар Тошкентга чартер рейсда олиб келинади'ning rasmi

Эртага, 4 июнь куни Санкт-Петербургдаги ўзбекистонликлар Тошкентга чартер рейсда олиб келинади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълум қилди.

Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент – Москва – Тошкент ҳамда Тошкент – Шаржа – Тошкент чартер рейси амалга оширилади.

    Бошқа янгиликлар