АсосийЖАМИЯТ

ЙТҲ қурбонларига зарарни қоплаш масаласини ортиқча қоғозбозликсиз ҳал этиш таклиф этилмоқда

ЙТҲга учраган иккала ҳайдовчи ЙҲХББ ходими иштирокисиз ҳодиса ҳақида баённома расмийлаштир...

'ЙТҲ қурбонларига зарарни қоплаш масаласини ортиқча қоғозбозликсиз ҳал этиш таклиф этилмоқда'ning rasmi

ЙТҲга учраган иккала ҳайдовчи ЙҲХББ ходими иштирокисиз ҳодиса ҳақида баённома расмийлаштириш бўйича “Eвропротокол” жорий этиш таклиф этилибди.

Унга кўра, ҳар иккала транспорт воситасининг ҳайдовчилари ўз имзоларини тасдиқлайдилар. Eвропада бундай хабарнома ўн йиллар олдин жорий этилган. Бу йўл-транспорт ҳодисалари қурбонларига зарарни қоплаш масаласини ортиқча қоғозбозликсиз ҳал этилишига имкон беради.

 Ҳужжат қуйидагилардан иборат:

  • Йўл ҳаракати ходимининг иштирокисиз бахтсиз ҳодисани рўйхатдан ўтказиш тартиби ва етказилган зарар миқдорини аниқлаш;
  • Ҳодиса тўғрисидаги маълумотлар (шу жумладан фото ёки видео)ни хабарнома шаклида акс эттирилиши ва суғурта компанияларига маъмурий баённома тузмасдан тақдим этилиши керак;
  •  Автоҳалокатга учраган транспорт воситаларини суғурталовчилар илтимосига биноан текшириш ёки мустақил техник кўрикдан ўтказиш учун тақдим этиш;
  • Ички ишлар органлари ходимларининг иштирокисиз бахтсиз ҳодисалар пайтида суғурта қопламаси лимитини белгилаш.

    Бошқа янгиликлар