АсосийЖАМИЯТ

Самарқандда жуда кўп миқдордаги ун маҳсулотларини талон-торож қилганлар аниқланди

Самарқанд вилотятида жуда ун маҳсулотларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Д...

'Самарқандда жуда кўп миқдордаги ун маҳсулотларини талон-торож қилганлар аниқланди'ning rasmi

Самарқанд вилотятида жуда ун маҳсулотларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Даракчига Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Самарқанддонмахсулотлари” АЖ га қарашли 191-сонли дўкон сотувчиси Д.У. 391,7 млн сўмлик маҳсулотларни сотишдан тушган нақд пулларни жамият кассасига кирим қилмасдан камомадга йўл қўйганлиги аниқланди. Шунингдек, ушбу ҳолат юзасидан Д.У. 350,0 млн сўмни “Агробанк” АТБ Самарқанд ҳудудий филиалига топширганлиги ҳақида квитанцияни тақдим этган бўлсада, 350,0 млн сўм нақд савдо пули мазкур банк филиалига кирим қилинмаганлиги маълум бўлди.

Худди шундай, Департаментнинг Жомбой туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Жомбойдонмаҳсулотлари” ОАЖга қарашли 170-сонли дўкон сотувчиси А.Т. ҳам ўзига ишониб топширилган 193,2 млн сўмлик ун маҳсулотларини сотишдан тушган маблағларни жамиятга топширмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади тақдим этилган маълумотда.

 

    Бошқа янгиликлар