АсосийЖАМИЯТ

Тез кунда олий таълим муассасаларига ҳужжатларни қабул қилиш бошланади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирла...

'Тез кунда олий таълим муассасаларига ҳужжатларни қабул қилиш бошланади'ning rasmi

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 468-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори муҳокама учун қўйилди.

Қарор билан олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш назарда тутилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига ўн кун муддатда олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматини Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жорий этиш вазифаси юклатилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ўн кун муддатда ўзининг расмий веб-сайтида абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш имкониятини яратиши лозимлиги ҳам қайд этилган.

 

    Бошқа янгиликлар