АсосийЖАМИЯТ

Пандемия Ўзбекистонда 450 мингга яқин оила даромадига жиддий таъсир қилиши мумкин

Аввал хабар берилганидек, кеча, 3 июнь куни Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқа...

'Пандемия Ўзбекистонда 450 мингга яқин оила даромадига жиддий таъсир қилиши мумкин'ning rasmi

Аввал хабар берилганидек, кеча, 3 июнь куни Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда пандемия шароитида мамлакатимизда ишсизлар сони кўпайгани айтилди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, пандемия 450 мингга яқин оилалар даромадига жиддий таъсир қилиши мумкин.

Давлатимиз раҳбари асосий мақсад камбағал оиланинг ҳеч бўлмаганда битта аъзосини иш билан таъминлаб, уларни муҳтожликдан чиқариш экани, шунинг учун ҳар бир оила, ҳар бир фуқаронинг муаммоси билан алоҳида шуғулланиш зарурлигини таъкидлади.

Пандемия даврида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қабул қилинган қарорлар доирасида йил якунига қадар қўшимча 235 мингдан зиёд оилага моддий ёрдам ажратилиши қайд этилди.

    Бошқа янгиликлар