АсосийJamiyat

Карантин қоидасини бузган ва қимор ўйнаган шоввозлар суд томонидан жазоланди

'Карантин қоидасини бузган ва қимор ўйнаган шоввозлар  суд томонидан жазоланди'ning rasmi

Косонсой туман маъмурий суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, туман судининг раиси Б.Абдуллаевнинг раислигида карантин қоидасини бузиб қимор ўйини ташкил этган шахсларга оид маъмурий иш кўрилди...

Баҳодир АБДУЛЛАЕВ, Косонсой туман маъмурий суди раиси:

- Воқеа қуйидагича содир бўлган. Ҳуқуқбузарлар Т.У., А.Э., Ю.К. Махсус Комиссия томонидан белгиланган Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлишининг ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузиб, 2020 йилнинг 4 май куни соат 14:00 ларда яшаш уйини заруратсиз тарк этган. Бир гуруҳ бўлиб, Косонсой тумани, Ширинбулоқ маҳалласида жойлашган Т.У.нинг яшаш хонадонида ўйин картасида пул тикиб, қимор ўйинида қонунга хилоф равишда иштирок этган.

Тезкор тадбир давомида 175 000 сўм пуллар ашёвий далил сифатида олиниб, вақтинча сақлаш учун “Халқ банки” Косонсой туман филиалига топширилган.

Суд Т.У., А.Э., Ю.К.нинг ҳаракатларини МЖтКнинг 191-моддаси (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар)дан ушбу модданинг1-қисмига қайта квалификация қилиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан жазо тайинлашда уларнинг ҳуқуқбузарлик ҳаракатига тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймондалиги, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилмаганлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, ҳуқуқбузарлик ҳаракатларини бир гуруҳ бўлиб содир этганликларини жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб топиб, қонун санкцияси жарима жазосини тайинлади.

    Бошқа янгиликлар