АсосийJamiyat

#онлайн: Касбий (ижодий) имтиҳонлар дастурлари ва баҳолаш мезонлари соддалаштирилади

'#онлайн: Касбий (ижодий) имтиҳонлар дастурлари ва баҳолаш мезонлари соддалаштирилади'ning rasmi

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон МАЖИДОВ маълумот берди.

Касбий (ижодий) имтиҳонлар карантин, санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этилган ҳолда:

– тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган таълим йўналишлари учун 11 июлдан 20 июлгача;

– алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари учун 25 июлдан 10 августгача ўтказилади.

– карантин чекловлари давом этган тақдирда касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш муддатларига ўзгартириш киритилиши мумкин.

Касбий (ижодий) имтиҳонлар дастурлари ва баҳолаш мезонлари соддалаштирилган тарзда тузилади. Бунда:

– бир абитуриентга имтиҳонда бир соатдан ортиқ вақт сарфламаслик;

– абитуриентнинг олий таълим муассасасига бир марта келиб кетишини таъминлаш инобатга олинади.

    Бошқа янгиликлар