АсосийЖАМИЯТ

Қорақалпоғистонда коронавирусдан даволанаётган украиналиклар соғайди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Қоралпоғистон Республикаси юқумли касалликл...

'Қорақалпоғистонда коронавирусдан даволанаётган украиналиклар соғайди'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Қоралпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасида 4 нафар коронавирусга чалинган бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди. 

Тузалганларнинг барчаси эркак бўлиб, ёши каттаси 43 ёшда, ёши кичиги 25 ёшда. Ҳудудлар кесимидаги оладиган бўлсак, Бухоро ва Тошкент вилоятларидан 1 нафардан, Украина Республикасидан 2 нафар.  

️Эндиликда Қорақалпоғистонда соғайганлар сони 133 нафарга етиб, ҳозирда даволанаётганлар 3 нафарни ташкил этмоқда. Фидойи шифокорларимизнинг саъй-ҳаракатлари туфайли ушбу ҳудуд коронавирусдан холи бўлишга жуда яқин турибди.

️Айни пайтда мамлакатимизда коронавирус инфекциясидан соғайганлар 3018 нафарга етди.

    Бошқа янгиликлар