2020 йил 4 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3909 (+35) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ маълум қилди.
Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Навоий вилоятида аниқланган. Шундан 27 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар, 8 нафари эса (6 нафари Навоий шаҳрида, 1 нафардан Навбаҳор ва Кармана туманларида) аҳоли орасида қайд этилган.
Айни пайтда юртимизда 3082 (+68) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.
Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 811 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.






