Таҳлил натижасидаги 1 марта хатолик, 2- натижада манфий бўлса карантинда ушлаб туриш мумкинми?
Ушбу саволга бугун АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков қуйидагича жавоб берди:
Агар биринчи марта коронавирусга топширган таҳлил натижаси мусбат чиққан бўлса касалхонада назоратда бўлиши керак, иккинчи марта таҳлил натижаси манфий чиқса ҳам 14 кун назоратда бўлади.






