АсосийЖАМИЯТ

"Сўх халқи учун чегаралар аниқ белгилансин". Депутат бош вазирга ўз сўзини айтди

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон—Қирғизистон чегарасидаги Боткен вилоятига туташ, Фар...

'"Сўх халқи учун чегаралар аниқ белгилансин". Депутат бош вазирга ўз сўзини айтди'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон—Қирғизистон чегарасидаги Боткен вилоятига туташ, Фарғона вилояти таркибидаги Сўх туманида жойлашган Чашма қишлоғида 31 май, якшанба куни сув учун катта жанжал рўй берди. 

Шундан сўнг, вазяит билан яқиндан таниши мақсадида туманга Бош вазир Абдулла Арипов ташриф буюрди.

Бош вазир ташрифи чоғида аҳоли билан яқиндан мулоқот қилди. Тумандаги 11-сонли умумий ўрта таълим мактаби биноси олдида ташкил этилган учрашувда фуқароларни қийнаб келаётган бир қатор муаммолар ӯртага ташланди. “Адолат” СДПнинг Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгаши депутати Субҳонали Нишонов ҳам Бош вазир билан мулоқотда бўлиб, муаммолар юзасидан халқ фикрини баён этди.

"Биринчидан, Сўх халқи учун чегаралар аниқ белгиланиши ва вилоят марказига олиб борувчи йўл масаласи ҳал қилиниши лозим.

Иккинчидан, Сўх тумани чегара ҳудуд бўлганлиги учун аҳолига ун маҳсулотларини арзон нархларда етказиш зарур.

Учинчидан, анклав ҳудудлар аҳолисини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида икки ёшгача бӯлган болалари бор оилаларнинг барчасига нафақа  бериш масаласини қўриб чиқиш лозим", — деган депутут.

Ушбу талабларга жавобан Бош вазир биринчи масалани тегишли тартиб тамоиллар ҳамда ҳалқаро-ҳуқуқий  нормалар асосида ҳукуматлар доирасида тез орада ҳал этилишини билдирди.

Иккинчи, ва учинчи масалалар бўйича тез кунларда Сўхга Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров келиб ўрганиши ва бу масалани ечиш бўйича Президентга таклиф киритилишини маълум қилди.

    Бошқа янгиликлар