1

Самарқандда 5 нафар бемор тузалди. Яна 364 нафари даволанишда қолмоқда

ЖАМИЯТ 04.06.2020, 19:54
Самарқандда 5 нафар бемор тузалди. Яна 364 нафари даволанишда қолмоқда

Бугун Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасида навбатдаги 5 нафар коронавирусга чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан. Уларнинг 2 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 42 ёшда, ёши кичиги 15 ёшда.  

Таъкидланишича, ушбу ҳудуддаги эпидемик вазиятдан келиб чиққан ҳолда айни пайтда вилоятда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг эпидемиолог ва инфекционист шифокорларидан иборат махсус гуруҳи фаолият кўрсатмоқда.  Улар шу кунларда  вилоятнинг “қизил” ҳудудлари: Самарқанд шаҳри, Оқдарё, Пайариқ, Пастдарғом, Самарқанд, Тойлоқ ва Ургут туманларида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган профилактик ва эпидемияга қарши тадбирларни янада кучайтириш, беморларни самарали даволаш борасида маҳаллий мутахассисларга яқиндан амалий ёрдам кўрсатишмоқда.

Ҳозирда  вилоятда жами касаллик қайд этилганлар сони 364 нафарни ташкил этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1