Андижон шаҳар кадастрининг бўлим бошлиғи пора олганмиди ёки йўқ?

ЖАМИЯТ 04.06.2020, 20:16
Андижон шаҳар кадастрининг бўлим бошлиғи пора олганмиди ёки йўқ?

Аввалроқ «Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр» давлат кохонасининг Андижон вилояти Хўжаобод ва Пахтаобод туман филиаллари ходимлари (бири 10 минг, иккичиси 750 АҚШ доллари билан) жиноят устида қўлга олингани, бугун эса корхонанинг Андижон шаҳар филиали бўлим бошлиғи К.Б. ҳам ушлангани, у фуқаро З.Д.дан турар-жой бино-иншоотига эгалик ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни раҳбарлари орқали расмийлаштириб бериши эвазига 800 АҚШ доллари олаётганда қўлга олингани ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати хабарлар тарқатганди. 

Аммо Давергеодезкадастр қўмитаси матбуот хизмати бу хабарлар қисман инкор қилинган муносабатини билдирди. 

Маълум қилинишича, Андижон вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Андижон шахар филиали ер тузиш бўлими бошлиғи К.Б.  2014 йилдан буён шу кунга қадар кадастр сохасида бир қанча лавозимларда фаолият юритиб келган. 

"Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан К.Б. фуқаро З.Д.дан турар-жой бино-иншоотига эгалик ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни раҳбарлари орқали расмийлаштириб бериши эвазига 800 АҚШ доллари олаётган вақтда қўлга олинглиги қайд этилган.  

Лекин аслида эса К.Б. фуқаро З.Д.ни бино-иншоотларига АРТ лойихасини қурилиш бўлимидаги танишлари орқали ҳал этиб беришни ваъда қилиб, келишилган пул маблағини олаётган вақтда хуқуқни мухофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий даллилар билан қўлга олинган.

Хозирда ушбу ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда" дейилади расмий муносабатда.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1