АсосийДУНË

Илон Маск Амазон асосчисини монополияда айблади

Америкалик тадбиркор Илон Маск Амазон компаниясини онлайн савдолар бозорида монополия ўрна...

'Илон Маск Амазон асосчисини монополияда айблади'ning rasmi

Америкалик тадбиркор Илон Маск Амазон компаниясини онлайн савдолар бозорида монополия ўрнатганини ва уни ажратиш кераклигини айтди. Ушбу изоҳни у ўзининг Твиттер тармоғида ёзиб қолдирди.

"Амазонни ажратиб қўйиш вақти келди. Монополиялар нотўғри. Жефф Безос, бу ахмоқлик", деб ёзди Маск.

Амазон Интернет орқали маҳсулот ва хизматларни сотадиган дунёдаги энг йирик корпорация хисобланади. 1994 йилда Безос томонидан ташкил этилган компаниянинг бугунги кундаги бозор бахоси тахминан $1,23 триллион долларга баҳоланмоқда.

Безос, Блоомберг агентлигининг ҳисоб-китобларига кўра, дунёдаги энг бой одам. Унинг умумий бойлиги $149 миллиард доллардан ошади. 2026 йилда у дунёдаги илк триллионерга айланиш мумкин.

    Бошқа янгиликлар