АсосийЖАМИЯТ

Янги ўқув йилидан Каттақўрғонда 2 та университет филиали очилади

"Самарқанд вилоятида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини кенгайтириш ва янада такомил...

'Янги ўқув йилидан Каттақўрғонда 2 та университет филиали очилади'ning rasmi

"Самарқанд вилоятида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини кенгайтириш ва янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасида Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали ҳамда Тошкент давлат транспорт университетининг Каттақўрғон филиалини ташкил этиш кўзда тутилган, дейилади ДТМнинг телеграмдаги расмий каналида.

СамДУнинг Каттақўрғон филиали ва Транспорт университетининг Каттақўрғон филиали таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.     Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ОТМ сони кескин ошмоқда.

    Бошқа янгиликлар