1

Хитой Майк Помпео ғарб давлатлари учун хатарли эканлигини таъкидламоқда

ДУНЁ 05.06.2020, 16:01
Хитой Майк Помпео ғарб давлатлари учун хатарли эканлигини таъкидламоқда

Хитойнинг China Global Television Network ташкилоти АҚШ давлат котиби Майк Помпеони Европа мамлакатларида Хитой ҳақида нотўғри тасаввур уйғотишга уринаётганини маълум қилди Бу ҳақда uzreport.news хабар берди.

“Коронавирусга қарши Европа мамлакатлари томонидан ажратилган дори-дармонларни тўхтатиб қолишдан тортиб Европа Иттифоқига саёҳатни чеклаш, иттифоқдош давлатларни ёмон отлиқ қилиш, халқаро конференцияларда иштирок этишдан бош тортиш – буларнинг барчаси Помпеонинг асл мақсадини ифодалайди”, - дейилади ташкилотнинг баёнотида.

Бусинесс Инсидер нашрининг ёзишича, 76% Германия фуқаролари пандемия сабаб АҚШга нисбатан ўз муносабатларини салбий томонга ўзгартирганлар.

Баёнотда қўшимча қилинишича, европаликлар АҚШ сиёсатчиларининг асл мақсадларини, улар фақат ўз манфаатларини ўйлашларини яҳши биладилар. АҚШ сиёсатчилари, жумладан Помпео, Европадан шунчаки ўз мақсадига эришиш учун фойдаланадилар.

“Пандемия даврида АҚШда 100 мингдан ортиқ фуқаро вафот этди. Жорж Флойднинг ўлимидан сўнг бошланган намойишларни тинчитиш учун армияни ишга солиш билан тахдид қилинди. Америкада инсон хуқуқлари ўзи борми?”, - дейилади баёнотда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1