АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси барча деҳқон бозорларидаги нархларни шахсан ўзи ўрганмоқчи

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Ж. Саримсоқо...

'Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси барча деҳқон бозорларидаги нархларни шахсан ўзи ўрганмоқчи'ning rasmi

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Ж. Саримсоқов Сурхондарё вилоятида бўлиб, бозорлардаги зарурий озиқ-овқат ва сабзавотларнинг нарх-навоси билан яқиндан танишди. 

Федерация раиси деҳқон бозорларидаги нарх-наволар билан вилоят ҳокимлик мутассадилари, бозор маъмурияти гувоҳлиги ва аралашувисиз шахсан бир ўзи танишиб чиқди. Баъзи асоссиз миш-мишлардан фойдаланиб, маҳсулот устига нарх қўшиб сотаётган сотувчиларни огоҳлантириб, “Истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги” қонун билан таништириб, муаммони ўз жойида бартараф этди. Бундан ташқари, Федерация раиси Республика ҳудудларидаги барча бозорлардаги  ҳолатни шахсан ўзи ўрганишда давом этмоқда.

Юртимиздаги пандемия шароитидан келиб чиқиб, аҳоли учун зарурий озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларининг сунъий равишда ошиб кетмаслиги мақсадида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан “Жамоатчилик назорати” ўрнатилган. Федерация барча ўрганилган ҳолат натижаларни ҳар куни соат 18:00 да Вазирлар Маҳкамаси, Бош прокуратура ҳамда Давлат солиқ қўмитасига киритиб борилади. Ўрганиш ишларига Федерациянинг вакиллари ҳар бир вилоятга бириктирилган.

    Бошқа янгиликлар