АсосийЖАМИЯТ

Тўрақўрғонда аҳоли орасидан 32 ёшли фуқарода коронавирус аниқланди

Тўрақўрғон туманида 1 та янги коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди, дея хабар қилди На...

'Тўрақўрғонда аҳоли орасидан 32 ёшли фуқарода коронавирус аниқланди'ning rasmi

Тўрақўрғон туманида 1 та янги коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди, дея хабар қилди Наманган вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Бугун, 5 июнь ҳолатига Наманган вилоятида коронавирус инфекцияга чалинган беморлар сони 261 нафарга етди. Янги қайд этилган ҳолат Тўрақўрғон туманида қайд этилди. Бемор 1987  йилда туғилган эркак бўлиб, касалликни аҳоли орасида юқтириб олган.

 Маълумот учун: вилояти бўйича коронавирусга чалинган 261 нафар фуқародан 251 нафари (96 фоиз) тузалди. 4 киши вафот этган.  Ҳозирда вилоят юқумли касалликлари шифохонасида 6 нафар – Тўрақўрғон туманидан 3 нафар, Уйчи туманидан 2 нафар ҳамда Янгиқўрғон туманидан 1 нафар бемор даволанмоқда.

Карантин муассасаларида 614 нафар, уй карантинида 2489 нафар киши сақланмоқда.

    Бошқа янгиликлар