1

“Ўзавтосаноат” вакиллари «MSV 2015»-халқаро автомобилсозлик кўргазмасида иштирок этди

ЖАМИЯТ 30.09.2015, 13:43
“Ўзавтосаноат” вакиллари «MSV 2015»-халқаро автомобилсозлик кўргазмасида иштирок этди

“Ўзавтосаноат”АК вакиллари «MSV 2015»-Халқаро автомобилсозлик кўргазмасида иштирок этди.

Чехия Республикасининг Брно шаҳрида «MSV 2015»-Халқаро автомобилсозлик кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда “Ўзавтосаноат” АК делегацияси ҳам иштирок этди.

Бу йилги кўргазмада дунёнинг 25 мамлакатидан келган 1600 дан ортиқ компаниялар қуюв-ишлаб чиқариш, металлургия ва ойна саноати ҳамда автомобилсозлик учун бутловчи қисмларни намойиш этишди, шунингдек жиҳозларни етказиб бериш бўйича кенг турдаги хизмат турларини таклиф қилишди. 

Кўргазмалар залининг “Ўзавтосаноат” АК учун ажратилган павилонларида мамлакатимизнинг инвестицион салоҳияти ва юртимиз автомобилсозлигида қўлга киритилаётган ютуқлар намойиш этилди. “Ўзавтосаноат” АК вакиллари кўп сонли ташриф буюрувчилар ва кўргазма меҳмонларини, шунингдек, катта қизиқиш билдираётган йирик истеъмолчилар ва ҳамкорларни Ўзбекистон автомобил саноати маҳсулотлари билан яқиндан таништиришди.

Мазкур кўргазма “Ўзавтосаноат” АК корхоналари ва хорижий компаниялар билан тўғридан-тўғри ўзаро мулоқот ўрнатишда ҳамда “Ўзавтосаноат” АК имижини автомобилсозлик маҳсулотлари ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган кенг ишлаб чиқарувчилар орасида янада оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1