1

Шуҳрат Ғаниевнинг ишдан олинганлиги расман тасдиқланмади

ЖАМИЯТ 06.06.2020, 13:00
Шуҳрат Ғаниевнинг ишдан олинганлиги расман тасдиқланмади

Бугун, 6 июнь куни Фарғона вилоятида президент Шавкат Мирзиёев раислигида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев президентнинг ёнида ўтириб, белгиланаётган янги вазифалар, берилаётган топшириқ ва кўрсатмаларни ёзиб бормоқда. Бу ҳақда “Давлетов.уз” хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат “Ўзбекистон 24” телеканалининг соат 12:00 даги “Янгиликлар” дастурида ҳам намойиш этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шуҳрат Ғаниев эгаллаб турган лавозимидан озод қилингани ҳақида хабар берилганди. Аммо ушбу хабар расман тасдиқланмади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1