Ўзбекистон ҳукумати 1 июлдан бошлаб Душанбе билан мунтазам авиақатновларни қайта йўлга қўйиш борасида Тожикистонни огоҳлантирди. Ҳукуматнинг бу борадаги расмий мактуби Тожикистон Транспорт вазирлигига тақдим этилган, деб хабар беради Asia-Plus.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент ва Душанбе ўртасидаги авиақатновлар коронавирус тарқалиши хавфининг олдини олиш мақсадида 16 март куни тўхтатилган эди.






