my5
all

Пискентда пандемияда ҳам корхоналар тўхтагани йўқ

ЖАМИЯТ 06.06.2020, 18:25
383
Пискентда пандемияда ҳам корхоналар тўхтагани йўқ

  Пискент туманида қишлоқ хўжалиги, саноат, қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги лойиҳалар ҳисобига аҳоли бандлигини таъминлаш, маҳаллий бюджет тушумини оширишга эришилмоқда. Бундай саъй-ҳаракатлар натижасида жорий йилнинг биринчи чорагида 84 00 миллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, экспорт прогнозлари бажарилди.  

Бугун кунда туманда карантин чекловлари туфайли вақтинчалик фаолияти тўхтатган ёки ишлаб чиқариш ҳажми пасайган корхоналарни аввалга ҳолатига келтириш чоралари кўриляпти. Жумладан, 243 та корхона карантинга олинганди, ҳозир уларнинг  191 таси фаолиятини давом эттиришни бошлади. Натижада 1700 нафарга яқин фуқаро ишга чиқди.    

Ўзбекистон-Хитой “ZHONGTIAN CHEMICAL” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси рангли металлар ажратиб олишда фойдаланиладиган ксантогенат кимёвий моддасини тайёрлайди. Хорижий инвестиция ҳисобига фаолият юритаётган лойиҳанинг умумий қиймати 5 млн. АҚШ долларидан иборат бўлиб, ўтган  йилнинг май ойида фойдаланишга топширилди.  

Бугунги кунда жамиятда 120 нафар маҳаллий аҳоли иш билан таъминланган. Карантин талабларига риоя қилинган ҳолда иш ташкил этилганлиги боис, корхона фаолиятини тўхтатгани йўқ. Ишчиларнинг ойлик маоши ҳам ошиб бормоқда. Энг муҳими, жорий йилнинг биринчи чорагида режадаги 198,6 минг АҚШ доллари ўрнига 523,7 минг АҚШ доллари қийматида маҳсулот экспорт қилинди. Маҳсулотлар Россия, Хитой, Қирғизистон ва Қозоғистон  давлатларига жўнатиляпти.  

 

– Жамиятда тўрт турдаги маҳсулотлар тайёрланади, – дейди корхона мутахассиси Жаҳонгир Алиев. – Гидросулфить маҳсулотини терини қайта ишлаш, сантагинать маҳсулотларини эса тоғ-металлургия корхоналари харид қилади. Энг асосийси, пандемия шароитида ҳам иш жараёнлари тўхтаб қолгани йўқ.  

 

Яна бир йирик лойиҳалардан бири  “Южен Пластик” масъулияти чекланган жамияти бўлиб, томчилатиб суғоришда қўлланиладиган пластик трубаларни ишлаб чиқариш ва қайта ишлашга ихтисослашган. Корхонага “Лолаариқ” маҳалласидаги собиқ 82-автобаза биноси ҳудудида ташкил этиган. Лойиҳанинг умумий қиймати 1 млн. АҚШ доллари бўлиб, барчаси тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобланади. Ҳамма асбоб-ускуналар замонавий бўлиб, Хитой Халқ Республикасидан олиб келинган. Лойиҳа бўйича жами 30 та янги иш ўринлари яратилди. Ўтган йили август ойида корхона тўлиқ қувватда ишга туширилди. Айни вақтда барқарор фаолият юритмоқда.

 

“Бирлик”   маҳалласидаги “Azalea Garment” маъсулияти чекланган жамияти ҳам пандемия шароитида ҳам фаолиятини тўхтатггани йўқ.  Жамоада буюртма асосида эркаклар, аёллар ва болалар кийим-кечаклари, яъни  тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, Россияга экспорт қилинади.  Хусусан, жорий йилнинг шу кунигача 316,7 минг АҚШ доллари миқдорида маҳсулот хорижга жўнатилди.  

 

Бугунги кунда жамиятда жами 200 та иш ўринлари яратилган. Корхона фаолиятини янада кенгайтириш, тўла қувват билан ишлаши учун 300 та хотин-қизлардан иборат ишчи кучи талаб этилмоқда. Ҳозир бунинг учун барча чоралар кўриляпти.  

 

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, жорий йилда вилоятда саноат корхоналари ва тадбиркорлик билан боғлиқ 56 та лойиҳани амалга ошириш ҳисобига  309 миллион 200 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестицияни ўзлаштириш кўзда тутилган. Биринчи чоракда 52,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция жалб этилиб, жами 113 миллион 400 минг АҚШ доллари қийматидаги маҳсулотлар четга экспорт қилинди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+29° небольшая облачность
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49