АсосийЖАМИЯТ

Тошлоқда эксперимент сифатида кластер корхонаси раҳбари ҳоким бўлди

Аввалроқ, 6 июнь куни Президент иштирокида бўлиб ўтган вилоят фаоллар йиғилишида фаолиятид...

'Тошлоқда эксперимент сифатида кластер корхонаси раҳбари ҳоким бўлди'ning rasmi

Аввалроқ, 6 июнь куни Президент иштирокида бўлиб ўтган вилоят фаоллар йиғилишида фаолиятида сусткашликка йўл қўйган Тошлоқ тумани ҳокими Шуҳрат Абдусаломов ишдан олингани хабар қилинганди. 

"Янги Ўзбекистон" нашри хабар беришича, шу куни бўлиб ўтган Фарғона вилояти халқ депутатлари Тошлоқ туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида эса мамлакатимизда илк бор "Expo Kollor Prin Teks" пахта-тўқимачилик кластери раҳбари Абдуқаҳҳор Жўрабоев эксперимент сифатида Тошлоқ туманининг ҳокими этиб тайинланди.

"Дарё" ёзишича, янги ҳоким раҳбарлик қиладиган пахта-тўқимачилик кластери 2007 йил 18 июнда ташкил этилган. Регистрда кўрсатилган фаолият тури — пахта толаларини тайёрлаш ва йигириш; устав фонди 4,3 миллиард сўм. 

    Бошқа янгиликлар