1

1 августдан транстпорт воситаларидан утилизация йиғими ундирилади. Унинг тўловчилари кимлар бўлади?

ЖАМИЯТ 07.06.2020, 09:36
1 августдан транстпорт воситаларидан утилизация йиғими ундирилади. Унинг тўловчилари кимлар бўлади?

Адлия вазирлиги Ҳукуматнинг тегишли қарори билан 2020 йилнинг 1 августидан транстпорт воситасининг тури, тоифаси, ишлаб чиқариш муддатидан келиб чиқиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 30 бараваридан 1500 бараваригача утилизация йиғими ундирилишини эслатиб ўтди. 

Утилизация йиғими нима?

 Экологик хавфсизликни таъминлаш, фуқаролар соғлиғини ва атроф-муҳитни ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари ўз истеъмол хусусиятларини йўқотганидан кейин ҳосил бўладиган чиқиндиларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида утилизация йиғими тўланади.

Утилизация йиғими:

 Давлат божхона қўмитаси томонидан – ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига жойлаштирилганда;

Давлат солиқ қўмитаси томонидан – Ўзбекистон ҳудудида реализация қилинадиган ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари ишлаб чиқарилганда (йиғилганда, тайёрланганда) ундирилади.

Шуни ҳам айтиш жоизки, ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, хориждан транспорт воситалари олиб кираётган компаниялар ва жисмоний шахслар ушбу йиғим тўловчилари бўлишади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1