Тошкентда 87 нафар коронавирусдан зарарланганлар аниқланди

ЖАМИЯТ 07.06.2020, 10:02
Тошкентда 87 нафар коронавирусдан зарарланганлар аниқланди

2020 йил 7 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4181 (+87) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар орасида қайд этилган.

 Айни пайтда юртимизда 3268 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.  

 Ҳозирда мамлакатимизда 896 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 11 нафари оғир, 3 нафари эса ўта оғир аҳволда. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1