1

Қозоғистонда камбағалликда яшашни исташмаётгани учун намойишга чиққанлар ҳибсга олинди

ДУНЁ 07.06.2020, 10:31
Қозоғистонда камбағалликда яшашни исташмаётгани учун намойишга чиққанлар ҳибсга олинди

6 июнь куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ҳукуматга қарши намойишларга чиққан ўнлаб одамлар полиция томонидан ҳибсга олинди. Бу ҳақда таржумон.уз хабар бермоқда.

Қозоғистонда оммавий намойиш ўтказиш учун ҳукумат рухсати талаб қилинади.Бу эса халқаро ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари томонидан тез-тез танқид қилинади.

Айни пайтдаги президент Қоссим-Жўмарт Тўқаев май ойининг охирида намойишлар ўтказиш учун ҳукумат рухсатини олишни бекор қилувчи қонунга имзо чеккан. Аммо, расмийларнинг айтишича,ушбу қонун 6 июндан кучга кирсада, уни амалда қўллаш учун қонунни оммага маълум қилувчи яна беш кунлик муддат ўтиши керак. Ҳукумат вакиллари ўзларига қарши гуруҳлар уларни намойиш уюштиришлари ҳақида огоҳлантиришмагани ва ижтимоий масофаланишга амал қилмаётганини таъкидлашган.

Баъзи намойишчилар “Қария, йўқол” дея ўзида ҳал қилиувчи ҳокимият кучини ҳамон сақлаб қолаётган Қозоғистоннинг олдинги президенти Нурсултон Назарбоевга норозиликларини билдиришган. Шунингдек,намойишчилар Тўкаевнинг ҳам истеъфосини талаб қилишган.

“Нега нефт ва газга бой бўлган мамлакатда одамлар камбағалликда яшайди”, дейилади одамлар қўлидаги баннерлардан бирида.

Қисқа тўқнашувлардан сўнг полиция бир қанча намойишчиларни ҳибсга олди ва уларни олиб кетди.

19 миллион аҳолига эга Қозоғистоннинг иқтисодиёти хомашёнинг нархи тушгани ва коронавирусдан кейинги пасайишдан жиддий зарар кўрди. Расмий маълумотларга кўра, Қозоғистонда икки ойлик карантин даврида тўрт миллиондан ортиқ одам даромад манбайидан маҳрум бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1