АсосийЖАМИЯТ

6-11 июн кунлари Ўзбекистон бўйлаб булутли ва ёмғирли ҳаво ҳукмронлик қилади

Синоптиклар 6-11 июн кунлари Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳавони башорат қилишмоқда....

'6-11 июн кунлари Ўзбекистон бўйлаб булутли ва ёмғирли ҳаво ҳукмронлик қилади'ning rasmi

Синоптиклар 6-11 июн кунлари Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳавони башорат қилишмоқда. 

Унга кўра 6 июн уни мамлакатда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида куннинг биринчи ярмида айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Ҳарорат 32-37°, жанубда баъзи жойларда 38-40° гача иссиқ бўлади.

7 ИЮНЬ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 32-37º, жанубда баъзи жойларда 38-40° гача иссиқ бўлади.

8 ИЮНЬ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 30-35° бўлади.

9 ИЮНЬ

Ҳаво бироз булутли бўлади, республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида айрим жойларга ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 30-35° бўлади.

10-11 ИЮНЬ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 32-37° бўлади.

6-10 июнда республиканинг тоғли ҳудудларида айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. 6-9 июнда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.

ТОШКЕНТ ШАҲРИ БЎЙИЧА ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ

6 ИЮНЬ КУНДУЗИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 35-37º бўлади.

7 ИЮНЬ

Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-22º, кундузи 34-36º бўлади.

8 ИЮНЬ

Ҳаво вақти-вақти билан ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-22º, кундузи 30-32º бўлади.  

9 ИЮНЬ

Ҳаво вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-20º, кундузи 31-33º бўлади.

 

    Бошқа янгиликлар