1

Англиянинг «Манчестер Сити» хўжайини шайх Мансур ўзи учун Ўзбекистонда 200 гектарлик дала лагери қуради

ЖАМИЯТ 07.06.2020, 13:39
Англиянинг «Манчестер Сити» хўжайини шайх Мансур ўзи учун Ўзбекистонда 200 гектарлик дала лагери қуради

«Манчестер Сити» клуби хўжайини, БАА бош вазири ўринбосари, президент ишлари бўйича вазир Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён Ўзбекистонда дипломатик ваколатхонаси учун дала лагери қуради. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг ер ажратиш бўйича махсус қарори чиқиши режалаштирилмоқда.

Қарор лойиҳасига кўра, Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманидаги Устюрт платоси «Елабад» овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги захира ер майдонларидан умумий майдони 200 гектар яйлов ерлар Олий мартабали Шайх Мансурнинг Ўзбекистонда Дипломатик ваколатхонасига 10 йил муддатга вақтинчалик фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиб берилади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1