1

Сурхондарёда ғалладан бўшаган ер майдонлари ишсиз ёшларга бўлиб берилмоқда

ЖАМИЯТ 07.06.2020, 14:10
Сурхондарёда ғалладан бўшаган ер майдонлари ишсиз ёшларга  бўлиб берилмоқда

Бугун Термиз шаҳрида ишсиз ёшлардан 60 нафарининг бандлигини таъминлаш мақсадида ғалладан бўшаган ер майдонининг 12 гектари фойдаланиш учун ажратиб берилди.

 Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов иштирок этди.

 Термиз шаҳрининг ғалладан бўшаган ер майдонларининг 50-60 фоизига фермер ўзи ишчилари билан экин экаётган бўлса, қолган қисми ишсиз қолган ва кўмакка муҳтож аҳолига фойдаланиш учун бўлиб берилмоқда.

“Исмоилжон намуна” фермер хўжалиги ҳудудидан 60 нафар ишсиз ёшларнинг ҳар бирига 20 сотихдан ер майдони ажратиб берилиши жараёнида иштирок этиш учун ташриф буюрган вилоят ҳокими дастлаб маҳалла аҳолиси, томорқа ер эгалари билан томорқа маданияти, кўкламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари ҳақида суҳбатлашиб, уларни қийнаётган масалалар бўйича қонуний маслаҳатлар ва таклифлар берди.

Шундан сўнг ердан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи сертификат олган 60 нафар ишсиз йигит-қизга ғалладан бўшаган экин майдонининг 12 гектари 20 сотихдан бўлиб берилди. Вилоят ҳокими мутасаддиларга бу жараённи изчил давом эттириш,  шаҳар ҳудудидаги фермер хўжаликларининг ғалладан бўшайдиган жами 395 гектар ер майдонидан ҳам ишсиз ёшлар ва кўмакка муҳтож аҳолига фойдаланиш учун бўлиб бериш тўғрисида кўрсатма берди.


 

 

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1