АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда ишсизлик даражаси ошмоқда

Ўзбекистонда пандемия даврида ишсизлар сони қарийб 2 миллионга яқинлашди, деб ёзмоқда Sput...

'Ўзбекистонда ишсизлик даражаси ошмоқда'ning rasmi

Ўзбекистонда пандемия даврида ишсизлар сони қарийб 2 миллионга яқинлашди, деб ёзмоқда Sputnik.

Сал аввал бу кўрсаткич, 1,35 миллионни ташкил этаётган эди. Бундан ташқари, Ўзбекистонда 550 мингга яқин меҳнат муҳожирлари бошқа давлатларга ишлаш учун чиқиб кета олмаган ёки қайтиб келган. Бу ҳақда бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов Халқаро пресс-клубнинг Фарғона вилоятига бағишланган сонида маълум қилди.

“Барча давлатларга пандемия ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда. Ўзбекистонда ҳам пандемиядан олдин ишсизлар сони ўртача 1 миллион 350 мингга яқин эди, пандемия бошлангач қатор корхоналар фаолияти тўхтатилди ва ишсизлар сони қарийб 2 миллионга яқинлашди”, - деди вазир.

Айни пайтда энг юқори ишсизлик даражаси 9,8 фоиз билан Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари ҳиссасига тўғри келмоқда.

    Бошқа янгиликлар