АсосийЖАМИЯТ

Вилоятларда яна 24 нафар бемор коронавирусдан тузалди

Айни соатларда бир йўла тўртта ҳудудда: пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқ...

'Вилоятларда яна 24 нафар бемор коронавирусдан тузалди'ning rasmi

Айни соатларда бир йўла тўртта ҳудудда: пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 12 нафар, Бухоро вилоятида 8 нафар, Навоий вилоятида 3 нафар ҳамда Самарқанд вилоятида 1 нафар, жами 24 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Эндиликда соғайганлар Тошкент шаҳрида 1468 нафарга, Бухоро вилоятида 450 нафарга, Навоий вилоятида 114 нафарга ҳамда Самарқанд вилоятида 319 нафарга етди.

Шундай қилиб, бугун кун давомида 86 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 3354 нафарни ташкил этмоқда.

 Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 4302 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 931 нафар бемор даволанмоқда. 

    Бошқа янгиликлар