Бразилия президенти Жаир Болсонару коронавирус эпидемияси даражаси тўғрисидаги расмий маълумотларни қисман яшириш тўғрисидаги қарорни қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.
Аввалроқ, 5 июнь куни Бразилия Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирус қайд этилиши ҳақидаги маълумотларни маълум қиладиган сайт фаолиятини тўхтатган эди.
Президентнинг Твиттерда ёзишича, касаллик ўчоқларини яхшироқ аниқлаш учун вазирлик COVID-19 бўйича аниқ статистикани йиғишни кўзда тутмоқда.
Унинг таъкидлашича, ҳозирда мавжуд маълумотлар аниқ статистикани кўрсатмаяпти. Маълумотлар бузилишига йўл қўймаслик учун, статистика 17:00 дан 19:00 гача эмас, маҳаллий вақт билан 22:00 да эълон қилинади.
Жон Хопкинс университети ушбу мамлакатда статистик ахборотлар нашр этилиши тўхтатилгандан сўнг Бразилия ҳақидаги маълумотларни ўчирди. Бироқ, кейинчалик маълумот сайтда яна эълон қилина бошланди. Университет маълумотларига кўра, коронавирус аниқланиш ҳолатлар бўйича Бразилия АҚШдан кейин иккинчи ўринда туради.
Умуман Бразилияда жами 645 мингдан ортиқ коронавирус инфекцияси аниқланган. Инфекция асоратлари туфайли 35 минг киши вафот этган. Деярли 267 минг киши даволангани маълум қилинди.






