АсосийЖАМИЯТ

Кунлик статистика: сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 237 нафар одамда коронавирус аниқланди. Шундан 195 бемор Тошкентдан

Кеча мамлакатимизда 237 ҳолат (Карантин марказида – 20, Тошкент шаҳрида – 195, Тошкент вил...

'Кунлик статистика: сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 237 нафар одамда коронавирус аниқланди. Шундан 195 бемор Тошкентдан'ning rasmi

Кеча мамлакатимизда 237 ҳолат (Карантин марказида – 20, Тошкент шаҳрида – 195, Тошкент вилоятида – 10, Хоразм вилоятида – 8, Сирдарё вилоятида – 4)да касаллик қайд этилган.

ССВнинг маълум қилишича, кеча 86 нафар фуқаро соғайди. Шундан 73 нафари Тошкент шаҳридаги, 8 нафари Бухоро вилоятидаги, 4 нафари Навоий вилоятидаги ҳамда 1 нафари Самарқанд вилоятидаги тиббиёт муассасаларида соғайиб чиқишди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 4331 нафар бемордан 3354 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 77 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 960 нафар бемордан 6 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Шу кунгача жами 441 618 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, уларнинг 396 349 нафари карантиндан чиқарилган.

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 23 362 нафар, стационар карантинда эса 21 907 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

    Бошқа янгиликлар