Шимолий Кореяда ёшлар иштирокида намойишлар бўлиб ўтди. Бу ҳақида Марказий телеграф агентлиги хабар бермоқда, дея ёзди Узрепорт нашри.
Маълумотларга кўра, намойиш иштирокчилари Жанубий Корея томонидан чегарада тарқатилган варақаларга шу йўл билан ўз муносабатларини билдиришган.
Ушбу варақаларда КХДР раҳбари Ким Чен Инга нисбатан хақоратли сўзлар ёзилиб, унинг бошқаруви танқид остига олинган.
Видеолавҳаларда «Хоинларга ўлим» каби ёзувларни кўтариб олган ёшларни кўриш мумкин.
Пайшанба куни КХДР раҳбарининг синглиси Ким Ё Чен Жанубий Корея агарда бу каби ҳаракатларга бархам бермаса, барча муносабатларни тўхтатиш билан тахдид қилган эди.





