АсосийЖАМИЯТ

Янги ўқув йилидан масофавий ўқитиш жорий этилади

  2020-2021 ўқув йилидан бошлаб учта — Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот...

'Янги ўқув йилидан масофавий ўқитиш жорий этилади'ning rasmi

  2020-2021 ўқув йилидан бошлаб учта — Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент давлат юридик университети ҳамда Тошкент давлат педагогика университетида тажриба тариқасида босқичма-босқич масофавий ўқитиш шакли жорий этилади.  Бу ҳақда ДТМнинг телеграмдаги каналида маълум қилинди.  

 Шунга кўра, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, Адлия ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари томонидан 2020 йил 1 августга қадар:

* масофавий ўқитиш шаклини амалга ошириш тартиби белгиланади;

 *дастурий-аппарат комплекси яратилади;

  *тегишли ОТМларнинг ўқув жараёнига масофавий ўқитиш платформасини жорий этилади ва зарур бўлган ускуналар билан жиҳозланади.

    Бошқа янгиликлар