АсосийЖАМИЯТ

Санъаткорларга пенсия тайинлашда қандай имтиёзлар берилади?

Cанъат соҳасида меҳнат фаолиятини юритиб кексайганида, меҳнат қобилиятини тўлиқ ёки қисман...

'Санъаткорларга пенсия тайинлашда қандай имтиёзлар берилади?'ning rasmi

Cанъат соҳасида меҳнат фаолиятини юритиб кексайганида, меҳнат қобилиятини тўлиқ ёки қисман йўқотганида уларнинг ижтимоий ҳимоясидан иборат конституциявий ҳуқуқларини ўзида акс эттирувчи “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонун республикада санъаткорларга белгиланган имтиёзларни ўзида акс эттирувчи ҳуқуқий ҳужжатлардан бири...

Хўш, санъаткорларга пенсия тайинлашда қандай имтиёзлар берилади? Мазкур саволга Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бош мутахассиси Даврон Позилов хабар қилди.

Мазкур Қонун билан санъат соҳасида кўп йиллар меҳнат қилган шахсларга қуйидаги пенсия имтиёзлари белгиланган:

- театрлар ва бошқа театр-томоша корхона артистларининг айрим тоифаларининг ижодий иш стажи давомийлиги камида 20, 25 ёки 30 йил бўлганида ёшидан қатъи назар имтиёзли шартларда ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқи;

- цирклар ва концерт ташкилотлари артистларининг айрим тоифалари ижодий фаолиятидаги иш стажи давомийлиги камида 20 йил бўлганида умумий белгиланган ёшни 10 йилга қисқартирилган ҳолда ёшга доир имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқи;

- ёшидан қатъи назар имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган артистларга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи миқдорида ҳисобланган пенсиясига устама ҳақ;

- театр-концерт ташкилотлари артистлари ва бадиий ходимларига, театр ва мусиқа санъати ижодий ходимлари тайёрловчи ўқув муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва концертмейстерларига пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 50 фоизи миқдорида ҳисобланган пенсиясига устама ҳақ тўланиши белгиланган.

Шунингдек, санъат соҳасида Ўзбекистон Республикаси олдида алоҳида хизматлари бўлган шахсларга хизматларига қараб базавий ҳисоблаш миқдорининг 180 фоизидан 300 фоизигача бўлган миқдорларда пенсияга устама ҳақлар тўланиши белгиланган.

                                                                                                                                           Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

    Бошқа янгиликлар