АсосийЖАМИЯТ

7 июнь куни коронавирус юқтирган 217 фуқаро аҳоли орасидан аниқланган

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати дав...

'7 июнь куни коронавирус юқтирган 217 фуқаро аҳоли орасидан аниқланган'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков мамлакатимиздаги пандемия ҳолати ҳақида расмий баёнот берди:

– Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар сони 4 минг 352 нафарга етди. 7 июнь куни 86, касаллик қайд этилгандан буён эса 3 минг 354 нафар, яъни 77 фоиз бемор тўлиқ соғайган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, шифохоналарда 981 бемор даволанмоқда, 6 нафарининг аҳволи оғир, 2 нафарининг аҳволи ўта оғир. 45 мингдан кўпроқ фуқаро карантин тадбирлари билан қамраб олинган. Уларнинг 22 мингга яқини стационар шароитда карантинга жойлаштирилган.

    Бошқа янгиликлар