Юртимизнинг айрим ҳудудларида енгиллаштирилган карантин қоидалари ташкил этилган бўлса-да, қаътий тартибга амал қилиш назорати сусайтирилмаган. Аммо буни назар пистанд қилмай, қоидаларни бузаётганлар борлигини ҳеч қандай сўз билан изоҳлаб бўлмайди.
Назоратлар натижаси шуни кўрсатадики, айнан кечи маҳалда айрим фуқаролар шахсий машиналарида ҳуфиёна суҳбат қураётган ҳолатларга кўп дуч келинмоқда.
Ҳуқуқ тартибот орган ҳодимлари навбатдаги рейдни амалга оширишди. Унда аёл маст ҳолатда автоуловни бошқариб келаётгани аниқланди. Бу ҳам етмагандек, айбига иқрор бўлиш ўрнига ҳаммани бир варакайига ҳақорат қилиб, уятсиз сўзлар билан камситган.
Бухоро вилоятида содир бўлган воқеа тавсилотларини қуйидаги ҳаволада томоша қилишингиз мумкин.






