АсосийЖАМИЯТ

Эртага Сеул ва Москвага чартер рейслар ташкил этилади

Эртага, 9 июнь куни Тошкент – Сеул – Тошкент, Тошкент – Москва – Тошкент чартер рейслари т...

'Эртага Сеул ва Москвага чартер рейслар ташкил этилади'ning rasmi

Эртага, 9 июнь куни Тошкент – Сеул – Тошкент, Тошкент – Москва – Тошкент чартер рейслари ташкил этилади.

Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади. 

Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент – Москва – Тошкент чартер рейси амалга оширилади. 

    Бошқа янгиликлар