1

Кекса фуқароларга хизмат кўрсатишга ихтисослаштирилган Нуроний.уз портали ишга тушди

ЖАМИЯТ 05.10.2015, 14:25
Кекса фуқароларга хизмат кўрсатишга ихтисослаштирилган Нуроний.уз портали ишга тушди

“Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури асосида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан ёши улуғ инсонларга хизмат кўрсатишга ихтисослаштирилган “Нуроний.уз” интернет-портали ишга туширилди. Ушбу портал юртимиздаги кекса авлод вакилларига турмуш тарзининг турли жабҳаларига оид саволларига жавоб топишлари мумкин бўлган муҳим ахборот манбаидир.

“Электрон ҳукумат” ахборот тизими таркибида фаолият кўрсатувчи, кекса ёшли интернет фойдаланувчиларини ҳукумат томонидан кексаларга яратиб берилаётган имкониятлар, имтиёз ва қулайликларга оид маълумотлар, янгилик ва хабарлардан бохабар қилади, кекса инсонларга зарур интерактив хизматлардан фойдаланиш, ахборот технологиялари бўйича билимларини мустаҳкамлаб бориш имкониятини беради.

Айни кунларда порталга кекса инсонлар учун зарур ва фойдали ҳисобланган, турли имтиёз ва қулайликлар, пенсия ва ижтимоий қулайликларга оид янгиликларни, фойдали маслаҳат ва тавсиялар берувчи материалларни жойлаштириш ва уларни тизимли янгилаб бориш, ўзаро фикр-мулоҳаза алмашишга ёрдам берувчи ижтимоий тармоқни ишга тушириш юзасидан ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирилиги ва унинг ҳудудий бошқармалари, “Саховат” ҳамда “Мурувват” интернат-уйлари, кексаларга мўлжалланган санатория ва соғломлаштириш марказлари, ахборот-ресурс марказларини мазкур порталга улаш орқали ягона, ижтимоий хизматлардан фойдаланишга қулай платформани яратиш мақсад қилинган. Айни кунда портал фаолияти такомиллаштирилмоқда.

Мазкур лойиҳа УЗИНФОCОМ компютер ва ахборот технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш, “Электрон ҳукумат” тизиминин ривожлантириш марказлари, шунингдек “Ўзбектелеком” АК кўмагида, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирилиги, Халқ таълими вазирлиги, “Нуроний”, “Маҳалла”, “Пенсия” жамғармалари билан ҳамкорликда амалга оширилади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1