Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судининг 05.08.2019 йилдаги қарорига асосан, қарздор Б.Намозбековдан ундирувчи С.Саидқулова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Сирдарё туман бўлими иш юритувига 12.08.2019 йилда келиб тушган.
Ушбу ижро ҳужжати юзасидан 12.08.2019 йилда Ўзбекистон Республикаси "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб тарафларга юборилган.
Қарздорнинг мол-мулкини аниқлаш мақсадида Қонуннинг 21-87-моддаларига асосан тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган ва улардан келган жавобларда қарздорга тегишли мол-мулклар аниқланмаган.
Қарздор Б.Намозбековнинг 26.08.2018 йилда бўлим томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш хуқуқи вақтинча чекланган.
Ижро ҳаракатлари давомида, қарздорни яшаш манзилида бўлмаганлиги сабабли, қарздорга нисбатан Қонуннинг 42-моддасига асосан қидирув эълон қилинган.
Бюронинг Сирдарё вилояти ахборот таъминоти ва қидирув шўъбаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув натижасига кўра, қарздор Б.Намозбеков Сирдарё туманида хуфёна равишда истиқомат қилаётганлиги аниқлади ва қонунда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилди.
Қарздор Б.Намозбеков алимент пулларини тўлаши юзасидан бир неча бор огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан 5,9 млн. сўм алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаганлиги сабабли, Бюронинг Сирдарё бўлими давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47 прим тўрт-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва тўпланган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун Гулистон туман маъмурий судига юборилган.
Мазкур суднинг 01.06.2020 йилдаги қарорига асосан қарздор Б.Намозбековга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Умиджон Мамарасулов, Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё вилоят бошқармаси инспектори






