Кўчада ҳаво иссиқ, ҳарорат уйда 36,7 даража (симобли иссиқ ўлчагичда) кўрсатиб, бирор жамоат жойига киришда 37,2 даражани кўрсатяпти. Бу ахир иссиқ ҳавода юриш таъсирида ошиши мумкинку?
Ушбу саволга бугун АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифинга Санитария-эпидлемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков қуйидагича жавоб берди.
"Пирометр — масофадан туриб иссиқликни ўлчаш асбоби. Пирометр тана ҳароратини ўлчашда юқори хатоликка йўл қўймайди — бу ҳолат ±1,0% кўрсаткичга тенг. Шундан келиб чиқиб, пирометр ҳам янглишиши мумкинлигини ҳисобга олиш лозим."





